Главная Yangiliklar    Шахноздан қизиқ танлов!      

Шахноздан қизиқ танлов!

« Назад

25.07.2014 16:26

Шоира ва бастакор Шахноз ўзининг "Матнсиз тарона"сини тақдим этганига қўп бўлгани йўқ. Шу қўшиқ билан боғлиқ яна бир янгилик:

   Сайт кузатувчилари ва Шахноз ижодига қизиқувчилар учун ажойиб имконият!

 

  Сайтимизнинг қизиқ танловида қатнашиш учун, ушбу "Матнсиз тарона"га хар ким ўзи маъқул кўрган мавзусида, ўзи айнан шу мусиқага мос деб билган матнларини info@shahnoz.uz манзилига юбориши сўралади.

 Хар бир матн албатта Шахноз томонидан кўриб, ўрганиб чиқилишига кафолат))) Ва (!) Энг яхши деб топилган матн муаллифига Шахноз ўзининг махсус совғасини топшириш ниятида!)

 

 

Демак, Шахноз мухлислари учун кичик танлов) 

 

   Info@shahnoz.uz   манзилида "Матнсиз тарона" учун сиз томондан лойиқ кўрилган матнларни кутиб қоламиз! 

(Эслатма: Хар бир юборилаётган матннинг муаллифи ва унинг телефон рақами ёки маил почта манзили кўрсатилиши шарт)


Комментарии


 
   2014-10-29 09:22:13    Alisher    № 176611        
Cалом, Шахнозпа! Шу сатирлани яратган мусикези нотасига солиб бир этиб куринг, чотки чиккану! :-)

Сенинг дардинг ўзга
(Шаҳнознинг матнсиз таронасига матн тавсияси)
(аёл хонанда, желателно Шаҳнознинг ўзи куйлаши учун мўлжалланган)

Сенинг дардинг ўзга...
Менинг дардим ўзга...
Севгини сезмайсааан,
Ўйлаб ҳам кўрмайсаааааан.

Сени дардинг бошқа...
Мени дардим ўзга...
Севги не билмайсаааан,
Ўйлаб, англолмайсан...

Нақорат:
Муҳаббат бу илоҳииий,
Сирга тўла туйғу.
Чиндан асир бўлганда
Англарсан балкиии...
Нақорат:
Муҳаббат бу илоҳий,
Сирга тўла туйғу.
Чиндан асир бўлганда
Англарсан балкиии...


Ширин сўзлар айтганингда,
Хаёл сурардим.
Ўтли нигоҳларинг ичра,
Ўзни кўрардим.
Энди билсам сароб экан,
Ўша орзулар...
Симирилган шароб экан,
Сохта туйғулар...
(1:23дан 1:34гача мусиқий интервал)
Баҳоналар қилма,
Юрагимни тилма,
Шунча азоб камми,
Яна илон бўлмааа...

Тақдиримга раҳмат,
Кўрсатди юзингни.
Қасамларга тўлган,
Ёлғончи кўзингни...


Нақорат:
Муҳаббат бу илоҳий,
Сирга тўла туйғу.
Чиндан асир бўлганда
Англарсан балки...
Нақорат:
Муҳаббат бу илоҳий,
Сирга тўла туйғу.
Чиндан асир бўлганда
Англарсан балки...


Чин севги бор, деб ўйлардим,
Ёруғ дунёда,
Ҳақиқатлар хаста экан,
Ёлғон рўёда...
Ҳайр демай, ҳайрлашмай,
Кетавер энди,
Ўзим билан сенсизликка,
Аҳдлашиб қўйдим...


(охирига яна қўшиш мумкин+)

Сени қалбинг ўзга...
Мени қалбим бошқа..
Бир бутун бўлардииик,
Вафони билмадинг...


Энди дардинг ўзга...
Энди дардим бошқа..
Севгини сезмадинг,
Ўйлаб ҳам кўрмадинг...

Матн муаллифи: Алишер АБДУМАЛИКХОН.
          

Ответить / Цитировать

       
   
   2014-10-26 09:18:24    Alisher    № 170611        
"Matinsiz tarona"ga yozgan matnimni ko'rib chiqdizmi, Shahnozpa!
          

Ответить / Цитировать

       
 
Добавить комментарий *Имя:


E-mail:


*Комментарий:


pic3  pic2