Главная Shahnoz haqida         

Shahnoz haqida

Серқирра ижодкор, шоира, бастакор ва хонанда Саидқосимова Шахноз Рихсибоевна 1978 йил, 22-январь куни Тошкент шахрида, зиёлилар оиласида туғилган .

Миллати ўзбек . Дини Ислом.

Тошкент шахридаги 17- мактабда ўқиган. 

Мактаб давридаёқ, махсус мусиқий тўгаракда 5 йил мусиқадан дарс олган .


Маълумоти олий:

-Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат педагогика институти ,

-Тошкент Давлат Шарқшунослик Институти , Халқаро Муносабатлар бўлими

 

 

Ижод

 

Шахноз  ижодни расмий равишда  1995 йилдан бошлаган.


-1996 йил илк маротаба ёзиб берган қўшиғи "Хушруйим" деб номаланган бўлиб, уни хонанда Бону куйлаган.

-1998 йил  илк маротаба ёзган "Дард" шеърини “Шахзод" гурухи куйлайди.

-1998 йилдан синовли муддатга ишга қабул килинган Шахноз, 2001 йилдан   2012 йилга қадар "Тарона" компаниясида, ижодий лойиха  бўлмаган холда,  ишчи сифатида фаолият юритган. 

-2000 йил илк маротаба ўзини хонандаликда синаб, "Шунчалар"  қўшиғини куйлайди.  

-2001 йил 2 апрелдан МЧЖ " ТАРОНА ТВ" га бош мухаррир этиб қабул қилинди.

-2003 йил 1 январдан МЧЖ " ТАРОНА КОНЦЕРТ" га бадиий мусиқий мухаррир этиб тайинланди.

-2012 йил 13 ноябрдан, то хозирга қадар  МЧЖ " MIX & MATCH" продюсерлик марказининг бадиий рахбари.

 

 

Ижод йўлига изох бераркан Шахноз шундай дейди: 

-Мени қўллаб - қувватловчи  Аллохдан бошқа хеч қандай хомийим бўлмади...

 

 

Ижоддан ташқари тажрибаси

 

-1998 йил 2 апрелдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлига "оператор" лавозимига қабул қилинган.

-1999 йил 28 октябрдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидаги "Халкаро Ахборот" тахририятига таржимон лавозимига ўтказилган.
  
 

 

Ижодий ютуқлар

 


-2000 йил  “Йил қўшиғи матн муаллифи" совриндори . "СЕТОРА" гурухининг "Сен борсан" қўшиғи учун.
-2001 йил  “Йилнинг энг яхши қўшиқчи шоири" совриндори .
-2002 йил "Ўзбекнаво гастрол ва концерт бирлашмаси хамда Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги  ташкил этган “Олтин хумо мукофоти" танловининг  “Йил қўшиғи матн муаллифи" совриндори.   "Сетора" гурухнинг "Аждодлар рухи" қўшиғи учун . 
-2003 йил "Йилнинг энг яхши матн муаллифи " совриндори.
-2003 йил "Йил қўшиғининг матн ва мусика муаллифи " соврин ғолиби. "Сени кўрсам қанийди" қўшиғи учун.
-2003 йил “Йил қўшиғи" совриндори "Сени кўрсам қанийди" қўшиғи учун.
-2004 йил “Йилнинг энг яхши шоири" совриндори.
-2006 йил "Йил қўшиғи матн муаллифи" совриндори. Даврон Эргашевнинг "Марио" қўшиғи учун.
-2006 йил "Йилнинг энг яхши шоири" совриндори. 
-2009 йил "M&MTVA AWARDS" тақдимотининг "Йилнинг энг яхши бастакори" совриндори.



Концертлар


-2000 йилдан бошлаб Ўзбекнаво концерт ва гастрол бирлашмаси ташкиллаштириб келаётган  :
" Хеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!" ,
" Сен ягона ва муқаддассан Ватан!" ,
" Биз буюк юрт фарзандимиз!" шиори остидаги вилоят аро гала концертларида иштирок этиб келмокда.

-2005 йил  7- 8 март кунлари "Истиқлол" санъат саройида "Шахноз ва унинг дўстлари" деб номланган ижодий кечаси бўлиб ўтган.

-2012 йил  6,7,8 ноябрь кунлари "Истиқлол" санъат саройида юз фоиз жонли, илк яккахон концерт дастурини ўтказди. 

-2013 йилги ФондФорумнинг вилоятлар аро ўтказган «Хаёт учун» хайрия гастроли фаол қатнашчиси

 

 

Хозирги кунгача (рақамларда):

-Шахнознинг бастакор сифатида 346 тадан ортиқ  мусиқаси,
-Шоира сифатида 407 тадан   шеъри ,
-Хонанда сифатида 43 та яккахон қўшиқлари бор. 

 

pic3  pic2